• Фармон
    Тошев
    Топча гар таскин юрак хар лахза сунгила
    Окилова машварат, режаю тадбир сабаб.
  • Фармон
    Тошев

Ёзувчи хакида

Фармон Тошев

Тошев Фармон Исҳоқович 1954 йил 6 апрелда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги Қарнаб қишлоғида туғилган.

1975 йилда Самарқанд СамДУ ўзбек филологияси факультетини, 1987 йилда Тошкент олий партия мактабини битирган.

“Пахтачи” туман газетасида муҳаррир ўринбосари, вилоят радиосида катта муҳаррир, “Зарафшон”  вилоят газетасида мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва Қонун” газеталарининг вилоят мухбири бўлиб ишлаган. Вилоятда “Кўксарой”, “Регистон” тармоқ газеталарини ташкил этган.

1998 йилдан 2012 йилгача вилоят “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири бўлган.

2012 йилдан буён вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда.

1999 йилдан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси. 2007 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

2014 йилда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бошқаруви раислигига сайланган.

“Меҳнат шуҳрати”(2003), “Эл-юрт ҳурмати” (2013) орденлари, “Халқ таълими аълочиси” (2007) нишони соҳиби.

“Қарнабчўл қўшиғи” (1994), “Онанг тирик, болам” (1995), “Мен ёмғирли кунда келаман” (1998), “Қарнабота армони” (2003), “Журналистнинг нони қаттиқ” (2004), “Отамнинг сабоқлари” (2006), “Умрнинг ўртаси” (2006), “Ўзимдек яшашни истайман” (2006), “Бедаво кўнгил” (2009), «Сўз айтмоқ саодати» (2011), “Соғинч” (2011), “Аёллар нима дейди?” (2012) китоблари муаллифи.

Китоблар

ЧОРРАҲА

ЧОРРАҲА

Қўрқув ва ёлғондан иборат бўлган  ҳаёт ўлимдан ҳам ёмон, чунки ҳар кимга ҳаёт қувонч ва дунё неъматларидан лаззатланиш учун берилади. “Авесто”дан
2017
Adib va adabiyot

Adib va adabiyot

“...Бадиий ижод – кўнгил мунавварлиги. Бу – халқнинг, юртнинг қалби, шуури-иқболини нурафшон қиладиган мунавварликдир” дейди таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад.
2017
АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ?

АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Аёллар нима дейди?: ҳажвий шеърлар, пародиялар, Ф.Тошев; – Тошкент: «Tafakkur bo‘stoni», 2012.
2012

Фикрлар

Фотолавҳалар

Ziyo istagan qalblar uchun!
Ziyo istagan qalblar uchun!