ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Тошев Фармон Исҳоқович 1954 йил 6 апрелда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги Қарнаб қишлоғида туғилган.

1975 йилда Самарқанд СамДУ ўзбек филологияси факультетини, 1987 йилда Тошкент олий партия мактабини битирган.

“Пахтачи” туман газетасида муҳаррир ўринбосари, вилоят радиосида катта муҳаррир, “Зарафшон”  вилоят газетасида мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва Қонун” газеталарининг вилоят мухбири бўлиб ишлаган. Вилоятда “Кўксарой”, “Регистон” тармоқ газеталарини ташкил этган.

1998 йилдан 2012 йилгача вилоят “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири бўлган.

2012 йилдан буён вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда.

1999 йилдан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси. 2007 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

2014 йилда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бошқаруви раислигига сайланган.

“Меҳнат шуҳрати”(2003), “Эл-юрт ҳурмати” (2013) орденлари, “Халқ таълими аълочиси” (2007) нишони соҳиби.

“Қарнабчўл қўшиғи” (1994), “Онанг тирик, болам” (1995), “Мен ёмғирли кунда келаман” (1998), “Қарнабота армони” (2003), “Журналистнинг нони қаттиқ” (2004), “Отамнинг сабоқлари” (2006), “Умрнинг ўртаси” (2006), “Ўзимдек яшашни истайман” (2006), “Бедаво кўнгил” (2009), «Сўз айтмоқ саодати» (2011), “Соғинч” (2011), “Аёллар нима дейди?” (2012) китоблари муаллифи.

Ўнлаб шогирдлари мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бормоқда. Таниқли журналистлар Нодир Жонузоқ, Ғайрат Саъдуллаев, Ориф Тўхташ, Воҳид Луқмон, Ғолиб Ҳасанов, Ойбуви Очилова унинг шогирдларидир.

Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан самарқандлик ижодкорларнинг «Юртни севмоқ саодати» икки жилдлик баёзи  ва «Зарафшон мавжлари» альманахи чоп этилишига бошчилик қилди.

Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, ЎзМУнинг журналистика факультетларида талабаларга маҳорат сабоқлари ўтади.